Испания Суперкубоги учун баҳс Марокашда ўтказилиши мумкин

2018 йилги Испания Суперкубоги учрашуви Марокашда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича ушбу баҳсда иштирок этувчи "Барселона" ва "Севилья" клублари ҳалигача ўйин ўтказиладиган сана ва унинг формати борасида келиша олишмаяпти.

Испания футбол федерацияси эса андалусияликларнинг Европа лигаси саралашида иштирок этишини инобатга олиб Суперкубок баҳсини битта учрашувдан иборат тарзда 12 август куни ўтказишни таклиф қилмоқда. Таҳминларга кўра ушбу тўқнашув Марокашнинг Танжер шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!