Испания терма жамоаси "Барса" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди
«Барселона» учун йўқотиш. Испания терма жамоаси ва «Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Англияга қарши Миллатлар лигаси учрашувида жароҳат олди.
Гуруҳ босқичида ўтган беллашув кескин курашлар остида ўтиб, испанияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Испания терма жамоаси матбуот хизмати футболчининг аҳволи бўйича расмий баёнот берди.
«„Барселона“ ҳимоячиси Эрик Гарсия чап тиззасида ноқулайлик ҳис қилди. У ўтказган тиббий кўриклардан сўнг, ҳар қандай хавфни олдини олиш ва футболчининг соғлигини асраш мақсадида уни терма жамоа таркибидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди», — дейилади Испания терма жамоаси матбуот хизмати баёнотида.

Фикрлар