Испания терма жамоаси бош мураббийи: Мессига қандай шуғулланишни ўргатиш керак эмас, чунки...

Испания терма жамоаси бош мураббийи Роберто Морено "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг имкониятларини жуда юқори баҳолади.

“Бу умуман бошқа даражадаги футболчи. Унга умуман ўргатишнинг кераги йўқ. Чунки, Мессининг ўзи футбол. Месси худди матрицадек рақиб футболчисининг оёқ ҳаракатлари ва дарвозабоннинг ҳаракатларини кўради. Шундан сўнг унда тўғри қарор қабул қилиш имконияти пайдо бўлади”, - дейди Морено.

Маълумот учун, 32 ёшли Месси жорий мавсум “Барселона” сафида 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!