Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Эквадор термасини бошқаради
Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Роберт Морено Эквадор терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Эквадор футбол федерацияси унга йилига 1,3 млн евро маош таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Морено 2019 йил Луис Энрике кетгач Испания терма жамоасини бошқарган эди. Бироқ, орадан бир неча ой ўтиб Энрике яна терма жамоага қайтишга қарор қилди, бироқ, Моренони мураббийлар штабида кўришни хоҳламади.
Фикрлар