Испания Хорватия устидан қийин ғалабага эришди ва чорак финалга чиқди (видео)

Европа чемпионати 1/8 финал босқичи доирасида Испания Хорватияга қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли, шиддатли ва голларга бой кечган учрашув 3:5 ҳисобида “қизил фурия”нинг ғалабаси билан якунланди. Қўшимча таймларга қадар давом этган ўйинда Испанияга ғалабани тортиқ қилган голларга Пабло Сарабия 38', Сесар Аспиликуэта 57', Ферран Торрес 77', Альваро Мората 100' ва Микель Ойарсабаль 103' муаллифлик қилди. Хорватия ҳисобига ёзилган голларни Педри 20' (автогол), Мислав Оршич 85' ва Марио Пашалич 90' киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!