Испания юлдузларини қийнаб ташлаган Ўзбекистоннинг ўйини Европада қандай баҳоланди?

Франция пойтахти мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларини Ўзбекистон – Испания ҳамда Марокаш – Аргентина ўртасидаги биринчи тур учрашувлари бошлаб берди.

Испания терма жамоаси нафақат “С” гуруҳидан ўрин олганлар орасида фаворит, балки Олимпия ўйинларининг олтин медалига асосий даъвогар ҳисобланади.

Олимпия ўйинларидек нуфузли мусобақада илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари испанлар билан тенгма-тенг курашди. Футболчиларимиз айрим вазиятларда Европа футболи вакилларидан устунлик қилган, рақибни талвасага солиб қўйган ҳолатлар ҳам кўп бўлди.

Тўғри учрашувдаги ҳисоб 2:1 кўринишида Испания терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Лекин ҳамюртларимиз қолган бирор жиҳатдан кучли рақибдан ортда қолгани йўқ. Элдор Шомуродов пенальтини аниқ бажариб, Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги биринчи голини урди ва бу кўрсаткич давомли бўлишига умид қиламиз.

Яна бир эътиборга молик ҳолат иккинчи бўлим бошида юз берди. Истеъдодли дарвозабон Абдувоҳид Неъматов мавсумни “Манчестер Сити” сафида Англия чемпиони сифатида якунлаган Серхио Гомеснинг 11 метрлик белгидан йўллаган зарбасини маҳорат билан қайтариб, Париж Олимпиадасида пенальтни бартараф этган биринчи дарвозабон сифатида тарихга кирди.

Франциянинг футболни ёритаётган нуфузли нашрларидан бири le11hdf.fr сайтининг футбол бўйича эксперти Энцо Пайлот учрашувни қуйидагича таҳлил қилди.

- Олимпия ўйинларининг фаворити сифатида эътироф этилган Испания терма жамоасидан фарқли равишда, Ўзбекистон футболчилари ўзларини муносиб кўрсата олди. Бироқ уларга испанияликлардан очко олиш насиб қилмади.

Францияда ўйнаётган Абдуқодир Ҳусанов бу баҳсда илк дақиқалардан майдонга тушди.

Агар мағлубиятга рағбат бериладиган бўлса, уни Испаниядан енгилган Ўзбекистон терма жамоасига бериш лозим. Олимпия ўйинларининг очилиш ўйинида Абдуқодир Ҳусановнинг жамоадошлари Испанияга жиддий қаршилик кўрсатди.

 Испанияликлар биринчи бўлиб Марк Пубиилнинг ҳаракатлари эвазига ҳисобни очди. Бироқ орадан кўп ўтмай ўзбекистонликларнинг ҳужумдаги етакчиси, “Рома” форварди пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни тенглаштирди.

Хавфли ва ишонч билан ўйнаган Ўзбекистон барибир гол ўтказиб юборди. Аввалига Серхио Гомеснинг пенальтидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Лекин “Манчестер Сити”да тажриба оширган Гомес бироздан кейин мақсадига етди.

Ўзбекистонликлар ҳарчанд ҳаракат қилмасин, ҳисобдаги фарқни йўққа чиқара олмади.

Бу мағлубият учун Абдуқодир Ҳусанов ва унинг жамоадошларини танқид қилиб бўлмайди. Улар Миср ва Доминикан Республикаси терма жамоаларига қарши ўтказиладиган бўллашувларда ғалаба учун ўйнайди. Гуруҳ босқичида энг яхши кўрсаткичга эга иккитадан терма жамоа плей-оффга чиқади, - деб ёзди франциялик эксперт Энцо Пайлот.

Эслатиб ўтамиз, кейинги тур 27 июлга белгиланган ва унда терма жамоамиз мирслик футболчилар билан куч синашади. Гуруҳдаги сўнгги баҳс 30 июль куни Доминикан Республикаси вакилларига қарши ўтказилади.

Шомуродов мухлисларига ёқадиган маълумот

“Кучли ҳаяжондамиз”: “Барса” юлдузи Ўзбекистон билан бўладиган тўқнашув олдидан яна нималар деди?

Шомуродов ва Файзуллаев етакчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Парижда шов-шув кўтаради!

Халқаро Олимпия қўмитаси Шомуродов ва А Серия бўйича маълумот чиқарди

Испания бош мураббийи ва сардори Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин нималар деди?

“Париж-2024”: Шомуродов, Файзуллаев ва Олимпиаданинг энг машҳур юлдузлари!
Файзуллаев хориждан яхши таклифлар олади, агар...

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
subhidam@yandex.ru
26/07/2024 13:20
Хаммаси олдинда, хали МИСРни енгиб, Доминиканни шарманда киламиз, олга ЙИГИТЛАР!!!
Imomali
25/07/2024 00:43
Сабр ХАММАСИ ЯХШИ БУЛАДИ