Испанияда букмекерлик компанияларини реклама қилиш тақиқланди

Испания истеъмол вазири Алберто Гарсон футбол клубларининг либосларида букмекерлик компанияларининг рекламасини тақиқлаш тўғрисидаги қарорга изоҳ берди.

Таъкидлаш керакки, бугун Испанияда спортда реклама қоидаларини тартибга соладиган қонун қабул қилинди.

“Спорт ўзининг ижтимоий вазифасини бажариши керак. Албатта, рекламаларни тақиқлаш ҳомийлик шартномаларини ўзгартириб юбориши мумкин, аммо шунда ҳам клублар фойдада бўлади. Бу ижтимоий вазифа ва шундай бўлиши керак.

Ишончим комилки, бу нарса аксарият профессионал футболчиларни ҳам ташвишга солади. Бу ҳаракат (гаров) оила учун хавфли бўлиши мумкин”, - деди Гарсон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!