Испаниялик футболчиси келишилган ўйинларда гумонланиб қўлга олинди

Испанияда ўтган мавсум аниқланган келишилган ўйинлар бўйича тергов ишлари давом эттирилмоқда.

El Pais нашри тарқатган хабарга кўра бугун эрталаб машғулотлардан олдин “Сарагоса” ҳимоячиси Пича Атиенса қўлга олинган. Бу ҳақда клубга хабар берилган. Футболчи тез орада Уэска судида сўроқ қилинади.

Маълумот учун, Атиенса 2013/14 йилги мавсумда “Уэска” сафида тўп сурган. Ушбу клуб эса келишилган ўйинларда фаол иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Бу борада хатто клуб президенти ҳам қўлга олинган.