Испаниялик ҳужумчи АГМК сафига ўтиши кутиляпти
Суперлигада кўпчиликнинг эътибор марказида бўлган Рубен Санчес фаолиятини АГМКда давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда SPORTS.uz журналисти Яхёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм каналида маълум қилди.
У ўтган мавсум ёзида "Сурхон" билан шартнома имзолади. Ярим мавсумда испаниялик ҳужумчи 12 та учрашув ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлган.
Тез орада расмий хабар эълон қилиниши кутиляпти.
Фикрлар