Испаниялик мутахассис Ўзбекистонда яна 1 йил қоладиган бўлди
"Металлург" бошқарувида яхши натижалар қайд этиб келаётган Луисма Эрнандес Ўзбекистонда яна 1 йил қоладиган бўлди.
Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, бекободликлар у билан янги шартнома имзолаган. "Жамоа раҳбарияти “Локомотив”га қарши ўтказилган охирги учрашувидан кейин Луисма Эрнандеснинг бўлғуси мавсум режаларини муҳокама этди. Якунда 2023 йилги миллий чемпионатда ҳам ҳамкорлик давом эттирилишига келишиб олинди", дейилади баёнотда.
Маълумот учун, "маъданчилар" испаниялик мутахассис қўл остида жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 32 очко билан 10-поғонани банд этди.
Фикрлар