Испаниянинг 3-дивизионида иштирок этадиган клуб Ибрагимович билан шартнома имзолаганини эълон қилди
Испаниянинг Сегунда В лигасида иштирок этадиган "Мерида" клуби "Лос-Анжелес Гэлакси" форварди Златан Ибрагимович билан шартнома имзолагани ҳақида эълон қилди.
“Ҳуш келибсан Ибрагимович. Биз бу трансферни ортиқ яшириб туролмаймиз”, - деб ёзилади клуб расмий твиттерида чоп этилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли швециялик футболчининг АҚШ клуби билан амалдаги шартномаси 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Унга эса “Наполи”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар