Испаниянинг AS нашри Абдуқодир Ҳусанов рамзий жамоага қўшди
Испаниянинг машҳур нашрларидан бири ҳисобланган AS жаҳон чемпионатига бормайдиган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди.
Эътиборли томони ушбу таркибдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор. Изоҳларда эса испаниялик мухлислар ҳамюртимизнинг мундиалда иштирок этиши ҳақида кўплаб комментлар ёзилганидан сўнг AS ушбу суратни Инстаграм саҳифасидан ўчириб ташлади. Бироқ фейсбукда ҳали ҳамон ўчирилмаган.

Терма жамоамиз мундиалнинг “К” гуруҳида Португалия, Колумбия ва Конго ДР билан куч синашади

Фикрлар