Исраэль Адесаньянинг эртаги қандай тугайди?

  • 17 август, 19:29
  • 0
  • MMA

41 ёшли америкалик бошловчиси, аралаш яккакурашлар бўйича собиқ жангчи Брендан Шауб Исраэль Адесанья ва Дрикус ду Плесси ўртасидаги жангга ўз прогнозларини берди. Шунингдек, Исраэлнинг келажакдаги қадамларини ҳам тахмин қилди.

Адесаньянинг карераси шундай давом этади: у якшанба оқшомида Дрикус устидан доминантлик қилади ва бу жангда ғолиб бўлади. Чунки Исраэль етарлича дам олган ва энди у чарчаган ўлжага  эмас, аксинча, кучли овчи. Дю Плессини енгач, Шон Стриклэндга қарши октагонга чиқиб, ғалаба қозонади. Кейин Адесанья бироз танаффус қилади ва ярим оғир ванзга кўтарилиб, Алекс Перейрани жангга чорлайди. Бу унинг ҳаётидаги энг муҳим ва энг сўнгги жанг бўлади. Исраэл мазкур баҳсда ҳам зафар қучиб, ММА тарихидаги энг яхши жангчилардан бирига айланади. Шу тариқа, унинг ҳикояси тугайди”, — деб Шауб сўзларини келтирди ММА News.

Эслатиб ўтамиз, Дю Плесси(21-2) ва Адесанья(24-3) ўртасидаги жанг 18 август куни "UFC 305" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!