Исроил Мадримов дунёнинг энг кучли 3 та боксчиси кимлигини айтди

  • 09 Jul 09:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Ўрта вазнда (69,9 кг гача) WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Исроил Мадримов дунёнинг айни дамдаги энг яхши уч нафар фаол боксчиси номини айтди.

Tecno

“Ҳаммаси деярли бир хил, ҳаммаси икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланишган. Иноуэ, Кроуфорд, Усик - мен учун булар энг яхши боксчилар. Улар жангдан жангга ўзгаради. Кейин Бивол бор, уни ҳам унутмаслигимиз керак”, — деди Мадримов BoxTV YouTube каналига берган интервьюсида.

Ҳар учала боксчи ҳам икки вазн тоифасида мутлақ чемпион. Иноуе энгил вазн (53,5 кг гача) ва иккинчи оғир вазн (55,3 кг гача), Кроуфорд - биринчи ярим ўрта вазн (63,5 кг гача) ва ярим ўрта вазн (66,7 кг гача), Усик - биринчи оғир вазн (90,7 кг гача) ва ўта оғир вазн камари соҳиби ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!