Исроил Мадримов профессионал рингдаги илк жангидаёқ камарга эга чиқди
Ads

Айни дамда профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Исроил Мадримов профессионал рингдаги дебют жангини ўтказди. Ҳамюртимизга илк жангда мексикалик Владимир Эрнандес рақиблик қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг олтинчи раундда якунига етди. Мадримов ўзининг кетма-кет зарбалари эвазига рақибини нокаутга учратди ва профессионал боксдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади. Боксчимиз ушбу ғалаба орқали дебют жангидаёқ WBA Intercontinental камарига эга чиқди.

Маълумот учун, мексикалик Виктор Эрнандеснинг проф боксда ўтказган жанглари 13 тага етди. У жангларининг 10 тасида ғалаба қозонган. Олтита жангда рақибларини нокаутга учратган. Мадримовга қарши жангда у учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.