Исроил Мадримов: "Теренс зўр боксчи, бироқ мен ютган эдим"
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Кечанинг марказий жангида америкалик Теренс Кроуфорд ва ўзбекистонлик Исроил Мадримов ўрта вазнда WBA камари учун курашди. Тўлиқ 12 раунд давом этган жангда америкалик спортчи ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди. Мадримов жангдан кейин ўз фикрларини билдирди.
"Теренс бунга қадар кўп жангларида нокаут билан ғалаба қозонган. Мен бугун охиригача муносиб курашиб, ғалаба қозондим, деб ўйлайман. Мен реванш сўрайман. Жаноб Турки Ал Шайхдан реванш жангини ташкил қилишини сўрайман. Бугун жангда қандай ҳаракат қилганимни, назорат қилганимни кўрди.
Мен жангни тўлиқ назоратда ўтказдим. Тўғри, у дунёнинг энг зўр боксчиси, мен ҳали 10 та жангда қатнашдим. Лекин Кроуфардга қарши муносиб жанг олиб бордим. Мени қўллаб қувватлаган барчага раҳмат", - деди Мадримов.
Фикрлар