Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги жанглар Sport TV канали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади

  • 7 август, 2020, 15:21
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Исроил Мадримов бир неча кунлардан сўнг, навбатдаги жангини ўтказади. Жумладан, 15 август (Тошкент вақти билан 16 август эрта тонг) куни АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс кечасида Шаҳрам мексикалик Франсиско Рохога қарши рингга кўтарилса, Исроил Мадримовга мезбонлар вакили Эрик Уокер рақиблик қилади.

Қувонарлиси, мазкур юртдошларимиз иштирокидаги жангларни 16 август эрта тонг 05:00 дан бошлаб, Sport TV канали орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Бу борада Sport TV каналининг ижтимоий тармоқларида маълум қилинган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!