Исроил Мадримов вазнида барча камарлар учун мутлақ чемпионлик жанги бўлади
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) WBА, IBF, WBC чемпионлик камарлари эгаси америкалик Жермел Чарло WBО чемпиони аргентиналик Брайан Карлос Кастаньога қарши мутлақ жаҳон чемпионлик жанги бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Boxingscene сайти хабар бермоқда. Иккала боксчи ҳам "Premier Boxing Champions" промоутерлик компанияси мижозлари ҳисобланади. Жанг санаси ва манзили ҳозирча расман эълон қилинмади.
WBC чемпиони бўлган Чарло (34-1, 18КО) 28 cентябрь куни WBА ва IBF чемпиони Жейсон Росариога (20-2-1, 14КО) қарши бирлаштирувчи жангда рингга кўтарилиб, 8-раундда муддатидан олдин ғалаба қозонди ва 3та камар эгасига айланди.
Кастаньо (17-0-1, 12КО) 13 февралда ўз ҳамюрти Патрик Тейшейрани (31-2, 22КО) мағлуб этиб, унга тегишли бўлган WBО чемпионлик камарини тортиб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазнда ҳамюртимиз Исроил Мадримов (7-0, 5КО) WBА йўналишида 1-ўринда бормоқда ва WBА жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.
Фикрлар