Исроил Мадримов ярим финал остонасида филиппинлик боксчи билан жанг қилади

75 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримовнинг чорак финалдаги рақиби номи маълум бўлди.

Қайд этилган натижаларга кўра, кейинги босқичда терма жамоамиз вакили  филиппинлик Марциал Эумир билан ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади

Бунга қадар икки нафар ўзбекистонлик боксчининг чорак финалдаги рақиблари номи маълум бўлган эди.

Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик Жомарт Ержанга қарши рингга чиқади. Иқболжон Холдоров эса ярим финал остонасида Хитой Тайпейи жамоаси аъзоси Ҳун-Мин Панга қарши жанг қилади.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!