Исроил Мадримовнинг жангига ҳам оз вақт қолмоқда
Хабарингиз бор, 24 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилади.
Унда таниқли чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов (10-2, 7 КО) ҳам иштирок этиб, Доминикан Республикаси вакили Луис Давид Салазар (20-1, 7 КО)га қарши рингга кўтарилади. Ушбу баҳс 10 раунд этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов сўнгги бор 22 февраль куни Виржиил Ортиз билан жанг қилиб, очколар бўйича имкониятни бой бериб қўйган эди.
Фикрлар