Исроил Мадримовнинг вазнида барча чемпионлик камарлари учун жанг санаси расман аниқ бўлди

  • 3 февраль, 2022, 09:45
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (69,8 кг) вазн тоифасида WBА, WBC, IBF чемпиони Жермелл Чарло (34-1-1, 18KO) ва WBО чемпиони Брайан Карлос Кастаньо (17-0-2, 12KO) жанги 19 март куни Лос Анжелес шаҳрида жойлашган "Crypto.com" аренасида бўлиб ўтади. Ушбу боксчилар ўртасидаги биринчи жанг 2021 йил 17 июль куни бўлиб, унда томонлар дуранг қайд этган.

ESPN хабарига кўра, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBО йўналишида мажбурий даъвогар Тим Цзю (20-0, 15 КО) андеркардда Террелл Гаушага (22-2-1, 11 КО) қарши жанг қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жермелл Чарлога тегишли бўлган WBА чемпионлик камарига ҳамюртимиз Исроил Мадримов мажбурий даъвогар бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!