Исроилга қарши учрашувда термамизнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Исроил баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 0:1 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйди.
Исроил футболчиси Анан Ҳалалининг 90+7-дақиқада урган голи беллашув тақдирини ҳал қилди.
Кечаги беллашувда мағлубиятдан қатъи назар "Пахтакор" аъзоси Аббосбек Файзуллаев ўзининг фаол ҳаракатлари билан шерикларидан ажралиб турди. "SofaScore" портали талқинига кўра ҳам у термамиз сафида энг юқори 7.4 баллга лойиқ кўрилди.
Марҳамат, бошқа футболчиларга қўйилган баллар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Фикрлар