Истеъдодли футболчи “Барса”га ўтишдан бош тортди

“Реал Сосьедад” ярим ҳимоячиси Мартин Субименди ўз ўйини билан бир неча гранд клублар нишонига тушди.

24 ёшли ярим ҳимоячига кўз тикка жамоалар орасида “Барселона” ҳам бор. Субименди ўзига бўлаётган чорловлар уни қизиқтирмаётганини очиқ айтди.

- Мен ўз агентимга трансферлар ҳақида ҳеч нарса эшитишни истамаслигимни айтдим. Агар сен бирор клубда ўйнамоқчи бўлсанг, шартномада кўрсатилган бадал пули ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди.

“Реал Сосьедад”да ўзимни бахтиёр ҳис қиляпман. Шунинг учун ёзни хотиржам ўтказишни хоҳлайман, - деди Мартин Субименди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!