Истомин Ирода Тўлагановадан кейин иккинчи бўлди
Ads

Эркаклар ўртасидаги теннис баҳсларининг яккалик беллашувларида финалда хитойлик Ву Йимингни 2:6, 6:2, 7:6 ҳисобида мағлуб этган Истомин  фаолиятида илк бор Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.

Теннисчиларимиз орасида қитъа ўйинларида ғолиб чиққан илк ва сўнгги теннисчимиз Ирода Тўлаганова эди. Тўлаганова 2002 йил Пусан шаҳрида  ўтган Осиё ўйинларининг яккалик баҳсларида олтин медални қўлга киритган эди ва Истомин бу борада иккинчи бўлди.