Ит ўйинни муддатидан аввал якунланишига сабабчи бўлди. Ҳакам унга қизил карточка ҳам кўрсатди (Фото)
Ит ўйинни муддатидан аввал якунланишига сабабчи бўлди
Сербиянинг "Колубара" ва "Раднички 1923" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ит туфайли муддатидан аввал якунланди.
Ит ўйин давомида 4 марта майдонга югуриб чиқди ва тўпни таъқиб қила бошлади. Якунда учрашувнинг бош ҳаками тўрт оёқли меҳмонга қизил карточка кўрсатди, бироқ шунда ҳам ит майдонни тарк этмади. Жамоалар ўйинни давом эттиришни хоҳламади ва баҳс "Колубара"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар