![](https://static.sports.uz/crop/05e2150768315fc628b2dde2c368f18a.jpg)
Италия А Серияси. Ди Мария қизил олган баҳсда "Ювентус" кутилмаганда мағлуб бўлди
А Серия 7-туридан ўрин олган "Монца" - "Ювентус" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Мезбонлар сафида гол Гюткер ҳисобига ёзиб қўйилди. Бу гол туринликларни муҳим очколардан маҳрум этди.
Шу тариқа, майдон эгалари очколари сонини 7 тага етказиб олди ва жамоа жадвалда 15-ўриндан жой олган. "Ювентус" ҳисобида ҳозирча 10 очко мавжуд. Клуб 8-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар