Италия А Серияси. Дўстлик ғалаба қозонган "грандлар тўқнашуви"да Шомуродовга жой топилмади

А Серия 3-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Рома" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Мезбонлар сафида гол Душан Влахович ҳисобига ёзиб қўйилди. "Бўрилар"нинг голига Тэмми Абрахам муаллифлик қилди.

Қайд этиш лозим, ушбу баҳсда "Рома" сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов майдонга туширилмади. У захирада қолди.

Шу тариқа, туринликлар очколари сонини 5 тага етказиб олди ва жамоа жадвалда 6-ўриндан жой олган. "Рома" ҳисобида ҳозирча 7 очко мавжуд. Клуб 3-поғонани эгаллаб турибди.

  • 90+4'

    Учрашув якунига етди. Якуний ҳисоб - 1:1.

  • 90+2'

    "Рома"да сўнгги ўзгариш. Шомуродов захирада қоладиган бўлди.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 84'

    Уххх. "Рома" ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади.

  • 80'

    Макенни ҳужумда фол ишлатди.

  • 77'

    Филип Костичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 75'

    Икки томон ҳам гол уриб кетиши мумкин. Ўйин шу темпда давом этмоқда.

  • 72'

    Турин клуби гол ўтказиб юборгандан сўнг ҳужумга ўтмоқда.

  • 69'

    ГООООООООЛ! Абрахам ҳисобни тенглаштирди - 1:1!

  • 68'

    Абрахамдан зарба. Шесний ўз ўрнида.

  • 65'

    Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда.

  • 62'

    "Рома"да ўзгариш. Карсдорп ўз ўрнини Челикка бўшатиб берди.

  • 61'

    Узоқ давом этган ҳужум бесамар кетди. Патрисиу тўп билан.

  • 58'

    "Ювентус" ҳужумга ўтмоқда. 

  • 55'

    "Бўрилар" рақиб мудофаасини ёриб ўта олмаяпти.

  • 52'

    Вазият кўкка совурилди.

  • 51'

    Бурчак зарбаси римликлар фойдасига. 

  • 48'

    "Рома" ҳужумга ўтмоқда. Аммо "Юве" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қиляпти.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча "Юве" олдинда - 1:0.

  • 42'

    Кристантега сариқ карточка кўрсатилди.

  • 40'

    Абрахам шерикларига бўшашмасликни уқтирмоқда.

  • 38'

    "Рома" футболчилари яна қўполлик ишлатди.

  • 35'

    Йўқ, Влахович эмас, Куадрадо зарба берди. Унинг "жонли девор" остидан берган зарбасидан сўнг тўпни Патрисиу эгаллаб олди. 

  • 34'

    "Зебралар" яна бир қулай имкониятга эга бўлмоқда. Жарима зарбаси ва тўп олдида яна Влахович

  • 30'

    "Ювентус" тўп назоратига эгалик қилмоқда. 

  • 27'

    Гол инобатга олинмади. Ушбу вазиятда мезбонлар футболчиси қўл билан ўйнагани маълум бўлди.

  • 25'

    ГООООООООООЛ! Локателли жарима майдони ташқарисидан ажойиб гол урди - 2:0.

  • 23'

    Дибалага нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 18'

    Туринлик футболчилар майдонда ишонч билан ҳаракат қилмоқда.

  • 16'

    Куадрадонинг яна бир зарбаси. Бу сафар аниқ. Аммо Патрисио тўпни қайтариб қолди.

  • 16'

    "Рома" тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 13'

    Куадрадонинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 10'

    Икки жамоа ҳам асабий ҳолатда ўйинни давом эттирмоқда.

  • 8'

    "Ювентус" майда паслар орқали ўз жарима майдонидан устамонлик билан чиқиб кетди.

  • 6'

    Локателлига ҳакам томонидан сариқ карточка кўрсатилди.

  • 2'

    ГОООООООООООЛ! Душан Влахович жарима зарбасидан ҳисобни очди. "Ювентус" - "Рома" - 1:0.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!