Италия А Серияси президенти ҳам коронавирусга чалинди

Италия А Серияси президенти Паоло Даль Пинонинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Даль Пино айни дамда уй карантинига олинган. Унда ҳозирча касалликнинг жиддий белгилари мавжуд эмас.

Даль Пино 5 октябрь куни Италия спорт вазири Винченцо Спадафора билан учрашув ўтказган эди. Шу боис вазир ҳам ўз ихтиёри билан карантинга чиққан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)