Италия чемпионатининг қимматбаҳо мураббийлари

Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри айни дамда А Серияда энг кўп маош олувчи мураббийлар номини эълон қилди.

Унга кўра йилига 7,5 миллион евро маош оладиган “Ювентус” устози Массимилиано Аллегри ушбу рўйхатнинг энг юқорисидан жой олган.

Ундан кейинги ўринларни эса “Наполи” бош мураббийи Карло Анчелотти (6,5 млн) ва “Интер” бош мураббийи Лучано Спаллеттилар (4,5 млн) эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Италия чемпионатининг энг кўп маош олувчи футболчилари номи эълон қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!