Италия чемпиони "Барса"га йўл олди ва амалдаги жамоаси билан хайрлашди

Франк Кесси "Милан" билан хайрлашди. 25 ёшли ярим ҳимоячи "россонерилар"ни эркин агент сифатида тарк этадиган бўлди. 

Кот-д'Ивуарлик футболчи фаолиятини "Барселона"да давом эттирад. Аввалроқ, у "кўк-анорранглилар" билан 4 йиллик шартнома борасида келишиб олган. 

"Клубда 5 мавсум ўтказдим ва ажралиш учун бундан яхши пайтни тасаввур ҳам қила олмайман. Ноёб ҳис-туйғулар. Биз Италия чемпионимиз. 

Ҳаммаси учун барчангизга раҳмат!", - дея ёзиб қолдирди Кесси ўз инстаграм саҳифасида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!