Италия чемпиони Шомуродов ҳақида гапирди

Италиялик футбол мутахассислари “Кальяри” жамоасининг А Сериядаги имкониятларини таҳлил қилиш жараёнида клубнинг трансфер бозоридаги фаоллиги ва янги ўйинчилар имконияти ҳақида ҳам фикр билдирмоқда.

Бу гал www.tuttocagliari.net сайти журналистлари 1986 йили Диего Марадона билан бирга “Наполи”нинг Италия чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган собиқ футболчи Сальваторе Баньининг фикр-мулоҳазаларига қизиқди.

fk-napoli-pervyi-chempionskiy-titul

Футболчилик фаолияти давомида “Карпи”, “Перуджа”, “Интер”, “Наполи” ва “Авеллино” жамоалари шарафини ҳимоя қилган Баньи кейинчалик ҳам миллионлар ўйинидан узоқлашгани йўқ. У эксперт ва шарҳловчи сифатида футбол ўйинларини шарҳлаб келмоқда.

Сальваторе футбол жамоатчилиги орасида хорижлик ўйинчиларнинг салоҳиятини тўғри баҳолай олиши билан эътибор ва эътироф қозонган. Ҳозир ҳам футбол менежери ва трансферлар бўйича маслаҳатчи сифатида иш юритмоқда.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол мухлислари эътиборига Сальваторе Баньининг Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олган “Кальяри”нинг А Сериядаги имкониятлари ҳақидаги интервьюсини ҳавола этади.

- Жаноб Сальваторе, “Кальяри”, ниҳоят А Серияга кўтарилди. Нима деб ўйлайсиз, жамоа мусобақа жадвалида 10-11-ўринлар атрофидаги позициялардан жой олишга қодирми?

- “Кальяри” юқори дивизионга ўтиш ўйинининг сўнгги сонияларида Паволеттининг “Бари”га урган голи эвазига А Серияга чиқди. Айни пайтда клуб раҳбарияти бош мураббий Клаудио Раньери ғоялари асосида барқарор жамоа шакллантиришга ҳаракат қилмоқда.

Айтиш жоизки, улар ҳозирга қадар Италия ва хорижда номи чиққан футболчиларни олишга эътибор қаратди. Бу ўйинчилар бизнинг лигамизда ёки бошқа кучли чемпионатларда синовдан ўтган. Асосий эътибор кўп харажат қилмаган ҳолда, яхши савиядаги ижрочилар эвазига таркибни кучайтиришга  қаратилди.

Мураккаб томони шундаки, бу ҳаракатлар анча кенч, июнь ойидаги плей-офф финалларидан кейин бошланди. Агар сиз А Серия турнир жадвалининг ўрталарида юрадиган жамоа тузмоқчи бўлсангиз, трансфер бозорида камида бир йил давомида ўйинчиларни зимдан кузатиб боришингиз ва уларнинг имкониятларини чамалаб кўришингиз керак бўлади. “Кальяри”да бундай имконият бўлмади.

Вазиятдан чиқиш учун Сардиния клуби тажрибали, синовдан ўтган ва таниқли ўйинчиларни ўз таркибига қўшиб олишга киришди.

Футбол оламида “Кальяри”ни кучайтириши мумкин бўлган ва ҳали ҳеч ким танимайдиган ўйинчилар кўп. Лекин клуб раҳбариятида уларни қидириб топиш ва имкониятларини баҳолаш учун вақт бўлгани йўқ. Шу туфайли улар Борха Майораль, Петанья, Сулемана, Янкто, Аугелло каби таниқли ўйинчиларга эътибор қаратди.

- “Кальяри”нинг ҳужум чизиғига олган ҳозирча ягона футболчиси – Элдор Шомуродов ҳақида нималар дея оласиз?

- Элдор, албатта, ўзининг юқори даражасига чиқиши шарт. Римда ва Ла Специяда фаолияти яхши чиқмади, деймиз. Ёки бўлмаса, Шомуродов “Рома” ва “Специя”да салоҳиятига лойиқ ўйин кўрсатмади, деб баҳолашимиз тўғрироқ бўлади.

Клаудио Раньери Шомуродовга ишонаётгани аниқ. Лекин 28 ёшли ўзбек легионери А Серияда асосий ролларда бўлиши учун ўйин сифати ва голлари сонини мунтазам ошириб бориши талаб этилади.

Ҳозир трансфер бозорида жуда қизиқарли номзодлар кўп. Уларни характеристикасидан келиб чиқиб, танлаб олишади. Агар “Кальяри” февраль-март ойларига бориб, мусобақа жадвалининг ўрталарига кўтарила олса, уларда кейинги мавсум учун таркибни тўлиқ шакллантириб олиш ва кучайтириш учун вақт етарли бўлади. Такроран айтаман, ҳамма нарса биринчи навбатда, вақтга, имкониятга ва танловга боғлиқ бўлади.

363356988_830894138397941_1529027445395166799_n

-  Бош мураббий Клаудио Раньерида тактик схемаларни ўзгартириш учун ўйинчилар ва имкониятлар етарлими?

- Клаудио жуда тажрибали мураббий ва у ўйинлар давомида футболчиларнинг характеристикасига таяниш кераклигини жуда яхши билади. Мавсумнинг айрим қисмида баъзи ўйинчилар ўзини яхши кўрсата олмаслиги мумкин. Мураббий бундай пайтда айрим учрашувларда тактика схемаларни ўзгартиришни ўйлайди. Лекин Раньери бошқарган жамоаларга самара келтирган фундаментал концепция футболчиларнинг техник сифатларига таянади. Ўйинчиларнинг майдондаги жойлашуви аниқ бир ўйин, ҳолат ва эҳтиёждан келиб чиқиб амалга оширилади.

“Шомуродов яхши нарсаларни гапириб берди, ўзим курашга тайёрман!”

Францияда осон бўлмайди: Абдуқодир Ҳусанов энг кам - 19 дақиқа ўйнади!

Шомуродов: Мессига ҳеч қандай алоқам йўқ! (фото)

Легионеримиз ўзига жой танлади!

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

Шомуродовнинг устози келажаги ҳақида ҳеч ким кутмаган муҳим гап айтди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахриддин М.З.
11/08/2023 12:05
Элдор sportsuzга ҳомий бўлса керак, гўё Ўзбекистонда шомадан бошқа ўйинчи йўқ
Boltayev Dilmurod
11/08/2023 20:33
85 bet ma'lumot ma'no mantiq yo'q Shomurodov yanaki yil qaytadi paxtakorga keyin u haqida yozishni to'xtatarsilar balki shungacha shoma unday dedi shoma bunday dedi jonga tegdi
&
Alsher
12/08/2023 18:20
Ha shu yil kuchli harakat qilishi kerak Shoma aks holda orzulari armon.....!
Эргашев Файзулло
11/08/2023 20:36
Агар шу йил узини курсатмаса Шома у уйга кайтади