“Шомуродов яхши нарсаларни гапириб берди, ўзим курашга тайёрман!”

Мавсумнинг энг кутилмаган трансферларидан бири “Пахтакор” етакчиси Аббосбек Файзуллаевнинг Россия Премьер-лигаси вакили ЦСКА клубига кўчиб ўтгани бўлди, десак хато қилмаган бўламиз.

Буни “Пахтакор” раҳбарияти Суперлигада мавсум энг қизғин паллага кирган бир пайтда 19 ёшли футболчини ЦСКАга қўйиб юборишни истамаганидан билиб олса ҳам бўлади. Бироқ, истеъдодли ҳужумкор футболчимиз ўзига таклифлар кўп бўлаётганига қарамай, ЦСКА клубига кўчиб ўтишга қарор қилди.

9e79eb76f54d3efa741a6ac3860d9d2f

Охир-оқибат “Пахтакор” мутасаддилари ҳам, Файзуллаевнинг ЦСКА ўйин услубига мос тушмаслигини айтган мутахассислар ҳам унга омад тилаб қолишдан бошқа имкон тополмади.

Москва клуби ўзбек легионерини илк бор Россия кубоги доирасида “Факел”га қарши ўтказилган учрашув қайдномасига киритди.

Аббосбек Файзуллаев ўз трансфери ҳақида россиялик журналистларга қисқа интервью бериб, қуйидаги фикрларни билдирди.

- ЦСКАга кўчиб ўтгандаги ҳиссиётларингиз қандай бўлди?

- Жамоага қўшилганимдан жуда хурсандман. ЦСКАга ёрдам беришни истайман.

- Бу қадамни ташлашга қарор қилганингизда нималарни ўйладингиз?

- Мен жуда кўпчилик билан маслаҳатлашдим. Элдор Шомуродов ҳамда яқинларим билан бу борада гаплашдим.

- Шомуродов сизга ёрдам берибди. У Россия ҳақида нималар деди?

- Кўп яхши нарсаларни айтди. Маслаҳатлар берди.

- ЦСКАдаги рақобатга тайёрмисиз?

- Ҳа, тайёрман. Мен асосий таркибдан жой олиш учун курашга тайёрман.

776f90bd518cbffa433fb5ef0bb6f606

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА Файзуллаев трансферини 4 август куни эълон қилди. Маълумотларга кўра, Аббосбек Файзуллаевнинг “Пахтакор” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охиригача имзолангани боис, Тошкент клуби бу трансфердан 500 минг евро ишлаб олди.

ЦСКА раҳбарияти ўзбекистонлик легионер билан 2026 йилнинг ёзигача шартнома тузди. Томонлар келишувга кўра¸ҳамкорликни яна бир йил узайтириш имконияти бор.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўзбек футболчиси яқинда асосий рақиб – Москванинг “Спартак” жамоасига ўтиб кетган ҳужумкор футболчи Хесус Мединанинг ўрнини босиши кутилмоқда.

Шунингдек, ЦСКА раҳбарияти Аббосбек Файзуллаев келганидан кейин колумбиялик легионер Йорг Карраскалдан ҳам қутилишни режалаштирмоқда.

Францияда осон бўлмайди: Абдуқодир Ҳусанов энг кам - 19 дақиқа ўйнади!

Шомуродов: Мессига ҳеч қандай алоқам йўқ! (фото)

Легионеримиз ўзига жой танлади!

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

Шомуродовнинг устози келажаги ҳақида ҳеч ким кутмаган муҳим гап айтди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!