Шомуродовнинг устози келажаги ҳақида ҳеч ким кутмаган муҳим гап айтди!

Клаудио Раньери жаҳон футболида ўз номи ва ҳурматига эга катта ютуқларга эришган машҳур мураббийлардан ҳисобланади.

Италиялик мутахассисга “Кальяри”ни қуйи лигадан А Серияга олиб чиқиш учун атиги ярим мавсум кифоя қилди. Энди А итальян футболи экспертлари бу мураббий қўл остидаги жамоа юқори дивизионда қандай ўйин кўрсатишига қизиқиб турибди.

Раньери янги мавсум олдидан таркибда сезиларли ўзгаришлар қилди. Клуб ҳужумчилардан Элдор Шомуродов, ҳимоячилардан Томмазо Ауджелло, Алессандро Ди Пардо, ярим ҳимоячилардан Якуб Янкто, Иброҳим Сулемана, дарвозабонлардан Симоне Скуффет каби ўйинчиларни трансфер қилди. Яна беш нафар футболчи бошқа жамоалардаги ижара муддатини якунлаб, мураббийлар штаби ихтиёрига етиб келди.

edddf9aaf2326233f6a3177879cdfc47-75030-oooz0000

“Кальяри” мутасаддилари бош мураббий Клаудио Раньери режасига киритилмаган етти нафар ўйинчини бошқа жамоаларга ўтказиб юборди.

Таъкидлаш жоизки, Раньери ҳали таркибни тўлиқ шакллантириб улгургани йўқ. Бунга асосий ўйинчилардан бир нечтаси тайёргарлик жараёнида жароҳат олгани сабаб бўлди. Клуб раҳбарияти ҳозир битта марказий ҳужумчи ва икки нафар тажрибали ҳимоячи трансфери бўйича иш олиб бормоқда.  

Клаудио Раньерининг ўзи мавсум расман бошланиши олдидан келажаги ҳақида гапирди.  71 ёшли мутахассиснинг сўзлари Италия футболи ишқибозларини бефарқ қолдиргани йўқ.

- Мен “Кальяри” мураббийлик фаолиятимдаги сўнгги жамоам бўлади, деб якуний қарорга келдим. Фақатгина ўз олдига катта мақсадларни қўйган миллий терма жамоада ишлаш учун қароримни ўзгартиришим мумкин холос.

Профессионал мураббийлик карьерам “Кальяри”да бошланган. 35 йил муқаддам “Кальяри”дан ишга таклиф бўйича қўнғироқ бўлганида ҳаётим ўзгариб кетди. Ўшанда мураббий бўлишим мумкинлигини ҳам билмасдим.

Ўшанда биз бир-икки мавсум давомида В Серияга чиқиш ҳақида орзу қилардик. Бироқ, икки йил ичида С Сериядан энг юқори дивизионга чиқишни уддаладик. Шундан бери қалбим “Кальяри”га боғланган.

“Лестер Сити” билан Англия Премьер-лигасида ғолиб чиққанимни унутдим. Бу жамоани четга суриб қўйдим. Нафақага чиққанимда ўша ғалабани эслаб, роҳатланаман. Худди “Кальяри”ни юқори дивизионга олиб чиққаним ёки “Рома” билан иккинчи ўринни эгаллаганим каби. Мен оддий одамман, ўтмиш хотираларига боғланиб қолмайман. Эртанги кунни ўйлаб яшайман.

“Кальяри” сўнгги жамоам бўлади, дедим. Лекин қанча муддатга қолишимни ҳали айтмадим. Балки бу жамоада яна 20 йил ишларман. Бу клубда мени ҳеч нарса юта олмаган давримизда ҳам қадрлашар эди. 

Ҳар доим ўзимни муносиб тутганман. Баҳона қидирмайман, ҳакамлар ортидан югурмайман, айбни уларга ағдармайман. Энг муҳими – натижа. Мен футболчиларимга ҳар доим “Охиригача курашсангиз, ҳар қандай нарсани ўз бўйнимга оламан”, деб тайинлайман, - деди Клаудио Раньери.

shomurodov-cagliari-image-min-gpo

Клаудио Раньери жамоаси учун мавсум расман 12 август куни бошланади. “Кальяри” шу куни Италия кубоги доирасида Сардинияда “Палермо” футболчиларини қабул қилади.

Сардинияликлар А Сериянинг биринчи учрашувини 20 август куни Туринда “Торино” жамоасига қарши ўтказиши белгиланган.

Франция чемпионати бошланмоқда. Абдуқодир Ҳусановни нималар кутяпти ва у курашга тайёрми?

“Милан” мураббийи Шомуродовга эътибор қаратди

Россияда Файзуллаевни мақтаётганлар кўп, лекин айримларга бу трансфер ёқмаяпти!

Шомуродов “Рома”га қайтиши учун Моуриньо қандай шарт қўйган?

Шомуродов: Мессига ҳеч қандай алоқам йўқ! (фото)

Легионеримиз ўзига жой танлади!

Бу ерда Шомуродов ҳақида яхши гаплар бўляпти

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!