Италия футболчилари ғалаба учун қанча олади?

Европа чемпионатида ғолиб чиққан Италия терма жамоаси футболчиларига бериладиган мукофот пуллари миқдори маълум бўлди.

Терма жамоа ушбу ғалаба учун 28 миллион евро билан тақдирланади.

Ҳар футболчига мукофотнинг умумий суммасидан 250 минг евродан ажратилади. Агарда италияликлар финал учрашувини бой берганида футболчиларнинг мукофоти 200 минг еврони ташкил қилар эди.

Маълумки, Италия финалда Англия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!