Италия футболи афсонаси Эрон клубини бошқариши мумкин
Ads

Москванинг "Спартак" клуби собиқ бош мураббийи Массимо Каррера фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин.

Эроннинг "Персеполис" клуби италиялик мутахассисни бош мураббий лавозмига номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Tehran Times нашри хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, Эрон чемпионатининг 11 карра ғолибини Крунослав Юрчич ёки Александр Нури бошқариши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Каррера "Спартак" клубини тарк этганди.

Маълумот учун, 55 ёшли Каррера Италия чемпиони , мамлакат кубоги ва суперкубоги (1995), УЕФА Чемпионлар лигаси (1996) ғолиби бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shavkat_boy
23/06/2019 14:56
Navbahorga KElsa bu xam bir Rivojlanish bo'ladi
&
Shavkat_boy
23/06/2019 14:56
mana shu murabiyn Namanganga Navbahorga olib kelish kerak