Италия журналистлари Шомуродовнинг супер ўйинига қандай баҳо берди?
“Венеция” ва “Рома” учрашувини таҳлил қилаётган Италия журналистлари ўзбек футболчиси Элдор Шомуродовнинг ўйинига алоҳида эътибор қаратди. Дарҳақиқат, Элдор ўзи гол уриш ва Тэмми Арахамга гол оширишдан ташқари бир неча хавфли ҳужумлар уюштириб берди.
Агар англиялик футбол юлдузи ва Стефан Эл-Шаарави Элдорнинг ақлли пасларини Серхио Ромеро қўриқлаётган дарвозага аниқ жойлай олганида ҳисоб римликлар фойдасига ҳал бўларди. Лекин 2:3 ҳисобидаги мағлубият, Шомуродовнинг ёрқин ўйинига соя солмайди.
Италия футболини ёритишга ихтисослашган машҳур нашр www.calciomercato.com сайти журналистлари учрашув таҳлилини ўтказиб, ҳар бир ўйинчининг хатти-ҳаракатларини баҳолаб чиқди. Демак, “Рома” футболчилари баҳоси билан танишамиз.
Руй Патрисиу, 6.5 балл
Аслида учта гол ўтказганига қарамай, португалиялик дарвозабон қўпол хатоларга йўл қўймади. Киритилган тўплар эса рақиб футболчиларининг маҳорати самарасидир. Яна бир неча вазиятларда Руй Патрисиу ишончли ўйнаганини таъкидлаш лозим.
Рожер Ибаньес, 5 балл
“Рома”нинг заиф ҳимоясидаги энг яхши ўйинчи. Рожер учта ҳимоячили тактикага тез кўниб олди, биринчи бўлимда рақиб ҳужумларини бартараф этди. Ўйиннинг иккинчи ярмида эса ҳимоядаги шериклари билан бирга ҳимояни ушлаб қола олмади.
Мараш Кумбулла, 4.5 балл
Албан ҳимоячисининг бўш ўйини рақибнинг 2:3 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Жанлука Манчини, 4.5 балл
Уч ҳимоячи билан ўйнаш катта жисмоний куч талаб қилади. Манчини ўйин ўқиш ва рақибни тўхтатишда адашиб қолди. Биринчи голда Жанлука керак бўлмаган фол ишлатди. Окерекнинг голида ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтира олмади.
Жордан Верету, 5 балл
Франциялик ярим ҳимоячининг оддий ва бефойда ўйинини кўрдик.
Брайан Кристанте, 5 балл
Ҳимоя чизиғидан бироз олдинда танқид ва мақтовсиз ўйнаган Кристанте Кумбулла захирага олинганидан кейин ортга қайтарилди. Бироқ, ҳимояда ишончли туриб бергани йўқ.
Рик Карсдроп, 5 балл
Бу футболчи янги тактик схемага мослаша олмади. Иккинчи таймда олдинга ўтганига қарамай, зарбалари ноаниқ бўлди.
Лоренцо Пеллегрини, 6 балл
Ўзининг устунлиги билан “Рома”ни қутқармоқчи бўлди. Бироқ бу гал буни уддалай олмади.
Стефан Эл-Шаарави, 5.5 балл
“Рома”нинг ҳужумдаги ҳаракатларида фаол ҳаракат қилди, лекин рақибни жазолай олмади. Элдор Шомуродов оширган қулай пасни дарвозага жойлашни эплай олмади. Беллашувнинг иккинчи ярмида кўпроқ орқароқда ўйнашига тўғри келди.
Тэмми Абрахам, 7 балл
Шомуродовга гол уриш учун имкон яратди. Ўзи ҳам Элдорнинг супер узатмасини Ромеро дарвозасига михлаб қўйди. У ўз ишини уддалади. Қолганларчи?
Элдор Шомуродов, 7 балл
Шомуродов голсиз сериясига барҳам берди. Голли пас оширди. Бир неча марта хавфли вазиятлар яратди. “Женоа” давридагидек ёрқин ўйнади. Бу футболчидан кўп нарса кутиш мумкин.
Жозе Моуриньо, 4.5 балл
Охирги пайтда қайд этилаётган натижалар хавотирга сабаб бўляпти. Иккинчи бўлим олдидан 2:1 ҳисобида олдинда бориб, қандай қилиб паст рейтингли жамоага ютқазиб қўйиш мумкин.
Фикрлар