Италия клуби 2 нафар футболчиси коронавирусга чалинганини расман эълон қилди
Италиянинг "Пьянезе" клубининг бирданига 3 нафар аъзоси коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра улар 2 нафар футболчи ва 1 нафар клуб ходими ҳисобланади.
Таъкидлаш керакки, клуб президенти Маурицио Сани ҳам ушбу воқеалардан сўнг ўз хоҳиши билан карантинга борган.
Маълумот учун, "Пьянезе" клуби Италия С Сериясида иштирок этади.
Фикрлар