Италия клуби ғалабага эришолмаса-да, бир поғона юқорилади, французлар илк бор зафар қучди
Чемпионлар лигасининг 5-турида "Аталанта" ўз майдонида "Мидтюлланн" клубини қабул қилган бўлса, "Марсель" ва "Олимпиакос" ўзаро куч синашди.
Италия клуби мезбон бўлишига қарамай, гуруҳ аутсайдерини мағлуб этолмади. 13-дақиқада Шолз "Мидтюлланн" жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 79-дақиқада Ромеро томонидан киритилган гол "Аталанта"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа, очколари сонини 8 тага етказиб олган итальянлар "Ливерпуль"га енгилган "Аякс"ни ортда қолдириб, сўнгги тур олдидан иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
4 та турда бирорта очко жамғара олмаган "Марсель" ниҳоят ғалабага эришди. Гарчи францияликлар гуруҳдан чиқолмаслиги аниқ бўлиб улгурган бўлса ҳам Европа лигаси йўлланмаси йўлида "Олимпиакос"ни 2:1 ҳисобида таслим этди. 33-дақиқада греклар аъзоси Камара ҳисобни очган бўлса, Дмитри Пайе иккита пенальтидан фойдаланиб, кичик камбэк амалга ошишига хизмат қилди.
Аталанта
| UEFA ЧЛ "D" гуруҳи 5-тур 02/12/2020, 01:00
1 :1 ![]() Тугади | Мидтъюлланн
|
Стадион: Gewiss Stadium 0 томошабин Бош ҳакам: Anastasios Sidiropoulos |
Марсель
| UEFA ЧЛ "C" гуруҳи 5-тур 02/12/2020, 01:00
2 :1 ![]() Тугади | Олимпиакос
|
Стадион: Stade Orange Velodrome 0 томошабин Бош ҳакам: Jesus Gil |
Фикрлар