Италия Кубоги. “Милан” иродали тарзда “Торино”ни енгиб, чорак финалга чиқди

 

Италия Кубоги нимчорак финалида "Милан" жамоаси ўз майдонида "Торино" футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда миланликлар 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. 

Учрашувнинг 27-дақиқасида Белотти ҳисобни очган бўлса, Куцка 61-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 2 дақиқадан сўнг Бонавентура томонидан киритилган гол "Милан"ни чорак финалга олиб чиқди. 

Аввалроқ "Ювентус", "Наполи" ва "Фиорентина" Италия Кубоги чорак финалига йўл олгани ҳақида хабар бергандик. 

Милан – Торино 2:1

Голлар: 0:1 – 27 Белотти, 1:1 – 61 Куцка, 2:1 – 63 Бонавентура.

Милан – Доннарумма, Гомес, Де Шильо, Абате (Калабрия, 79), Палетта, Бертолаччи, Соса (Локателли, 88), Бонавентура, Куцка (Пашалич, 79), Сусо, Лападула.

Торино – Харт, Россеттини, Баррека, де Сильвестри, Моретти, Базелли (Лопес, 71), Вальдифьори (Оби, 81), Итурбе (Бойе, 64), Бенасси, Ляйич, Белотти.

Огоҳлантиришлар: Лападула (48), Баррека (57), Абате (78).

Четлатиш: Баррека (87).