Италия Кубоги. “Рома” қийинчиликсиз чорак финалга чиқди

Италия Кубоги нимчорак финалида “Рома” жамоаси қуйи дивизион вакили “Виртус Энтелла” билан ўзаро баҳс олиб борди.

Голларга бой кечган беллашувда римлкилар рақиб дарвозасига 4 та жавобсиз тўп йўллади. Шик дубль қайд этган бўлса, Маркано ва Пасторе биттадан голга муаллифлик қилди.

Рома – Виртус Энтелла 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 1 Шик, 2:0 – 45 Маркано, 3:0 – 47 Шик, 4:0 – 74 Пасторе.

Рома – Ольсен, Фасио, Коларов, Карсдорп, Жезус (Маркано, 10), Кристанте, Пеллегрини (Риккарди, 82), Пасторе, Ундер (Дзаньоло, 76), Клюйверт, Шик.

Виртус Энтелла – Парони, Барони, Пеллиццер, Белли, Клер, Адорьян (Икарди, 46), Паолуччи (Ардиццоне, 70), Нидзетто, Эрамо, Катурано (Манкозу, 46), Мота.

Огоҳлантиришлар: Маркано (16), Эрамо (33), Барони (45).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар