Италия сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига плей-оффга йўл олди

"Евро-2024"нинг 3-туридан ўрин олган Хорватия - Италия учрашувида томонлар дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, Модрич ҳисобни очган бўлса, сўнгги дақиқаларда Закканьи жамоасини қутқариб қолди. 

Ушбу ўйиндан кейин италияликлар иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқди ва нимчорак финалда Швейцарияга қарши майдонга тушадиган бўлди. Хорватлар эса катта эҳтимол билан турнирдаги юришини гуруҳ босқичнинг ўзида якунлайди

  • Европа - Европа Чемпионати
  • Гуруҳ босқичи

Хорватия

  • Luka Modric 55'
Тугади
1 : 1

25.06.2024 00:00

Италия

  • Mattia Zaccagni 90'

  • 90+9'

    Ўйин тугади!!! Италия иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Хорватия эса мусобақа билан хайрлашди.

  • 90+8'

    Гооооооооооооооооооол! Закканьи чиройли зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди

  • 90+6'

    Фажоли ҳам сариқ олди

  • 90+2'

    Калафиори қарши ҳужумни тўхтатди ва сариқ олди

  • 90+1'

    Брозович ҳам сариқ карточка билан жазоланди

  • 90'

    Ўйинга 8 дақиқа қўшиб берилди

  • 86'

    Кьезанинг узатмага Скаммака етиб келолмади!

  • 81'

    Гол муаллифи Модричнинг ўрнига Майер тушди

  • 78'

    Понграчич ҳам сариқ карточка билан огоҳлантирилди

  • 75'

    Распадорининг ўрнига Скамакка туширилди

  • 73'

    Распадорининг зарбаси жонли деворга тегди, бурчак тўпи

  • 69'

    Сучич ўрнига Першич тушди

  • 65'

    Кьеза катта тезликда олдинга ўтганди, аммо тўхтатилди

  • 62'

    Бурчак тўпидан узатмадан сўнг Бастони бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ

  • 60'

    Модрич қоидани бузди ва сариқ олди

  • 57'

    Димарко ўрнига Кьеза туширилди

  • 55'

    Гоооооооооооооол! Барибир Модрич Доннарумма дарвозасини ишғол қилди.

  • 54'

    Вауууу! Доннарумма Модрич тепган пенальтини қайтарди!

  • 52'

    Пенальти белгиланди! Хорватия фойдасига

  • 51'

    Фраттезининг қўлига тўп тегди! ВАР текширмоқда, пенальти эҳтимоли бор

  • 48'

    Тайм бошидан иккала жамоа таркибида ўзгариш: Пеллегрини ўрнига Фраттези, Пашалич ўрнига Будимир тушди

  • 45'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45+1'

    Қўшиб беилган вақт тугади, танаффус...

  • 45'

    Таймга 1 дақиқа қўшиб берлди

  • 40'

    Тўп назорати хорватларда, жамоа позицион ҳужумга шайланмоқда

  • 37'

    Модричнинг бурчакдан узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 35'

    Пелллегрининг зарбаси кучсиз чиқди

  • 31'

    Италия ташаббисни қўлга олди, ҳужумлар сонини кўпайтирди

  • 27'

    Бастонининг бош билан йўллаган зарбасини Ливакович қайтарди

  • 26'

    Ретегининг зарбасини Ливакович қайтарди, бурчак тўпи

  • 24'

    Сучич Пеллегринини йиқитди ва сариқ олди

  • 21'

    Калафиорининг узатмасидан сўнг Ретеги бош билан зарба йўллади, аммо бирозгина ноаниқ кетди

  • 18'

    Понграчич Ретегига нисбатан қоида бузди

  • 14'

    Модрич тезликда рақибига бой берди. Хорватия қарши ҳужумларда ишлаяпти

  • 10'

    Италия фаолликни ўз томонига оғдирди. Ҳужумларни кўпайтирди

  • 7'

    Италия ҳужумга ўтди, Ди Лоренцонинг узатмавсини ҳимоячилар қайтарди.

  • 4'

    Ўйинни хорватлар фаол бошлади, Сучичнинг зарбасини Доннарумма қайтарди!

  • 1'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Евро-2024" учинчи туридан ўрин олган Хорватия ва Италия ўртасидаги ўйин бошланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Зариф Исаев
25/06/2024 02:08
Тентаклар италянлар одамлар инфаркт буб коладику асаб чарчади