Италия терма жамоаси аъзосида ҳам коронавирус аниқланди
Хитойнинг “Шанхай Шеньхуа” клуби ҳамда Италия терма жамоаси хавбеки Стефан Эль-Шааравида коронавирус аниқланди.
Италия терма жамоаси шифокори Андреа Ферреттининг айтишича, 27 ёшли футболчининг Covid-19 га топширган тести мусбат чиққан. Аммо у нотўғри бўлиши ҳам мумкин.
Шу сабабли Эль-Шаарави бугун яна қайта тест топширган. Агар унинг натижаси манфий чиқса, у ҳолда футболчи яна терма жамоа сафига қайтиши мумкин.
Фикрлар