Италия терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

“Торино” клуби ҳужумчиси Симоне Заза фаолиятини Москванинг “Динамо” клубида давом эттириши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда 28 ёшли италиялик футболчининг хизматларига айнан “Динамо”дан жиддий қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Заза фаолияти давомида “Аталанта”, “Ювентус”, “Вест Хэм” ва “Валенсия” каби клубларда ўйнаган. У жорий мавсум “Торино” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bek Jalolov
14/01/2020 12:50
Yaxshi oyinchi