Италия терма жамоаси ҳужумчиси учун АПЛ грандлари кураш бошлади

Италиялик тўпурар Андреа Белотти фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбанинг ёзишича, 27 ёшли “Торино” футболчиси “Тоттенхэм” ва “Манчестер Юнайтед”нинг қизиқишлар доирасига кирган. Бундан аввалроқ, “Челси” ҳам Белоттини ўз сафига қўшиб олиш ниятида экани маълум бўлган эди.

Белотти жорий мавсум “Торино” сафида А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 12 та гол ёздириб қўйди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

“Торино” 30 турдан сўнг, А Серия мусобақа жадвалида 17-ўринда бормоқда. Улар навбатдаги учрашувини 18 апрель куни “Рома”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!