Италия терма жамоаси рекорд ўрнатди

Аввал хабар берганимиздек Италия терма жамоаси кеча Евро-2020 саралаши доирасида сафарда Финляндияни 2:1 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, шу тариқа италияликлар ўзларининг Европа чемпионатлари саралашидаги мағлубиятсиз ўйинларини 36 тага (27та ғалаба, 9 та дуранг) етказиб олишди. Бу эса рекорд ҳисобланади.

Италия терма жамоаси саралаш баҳсларида сўнгги бор 2006 йилнинг 6 сентябрида Францияга (3:1) имкониятни бой берган.

Маълумот учун, Италия терм жамоаси Евро-2020 саралашининг ўтган барча 6 та ўйинида ғалаба қозонди ва ўзи жойлашган J гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!