Италия терма жамоаси собиқ футболчиси журналистга айланди
“Ювентус” клуби ва Италия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио журналистлик фаолиятини бошлади.
Унинг мақолалари Туриннинг Corriere della Sera газетаси саҳифаларида чоп этилади.
Айтиш керакки, Маркизио аллақачон ўзининг илк мақоласини ёзишга улгурди. У ўтган йил Кенияда ўғирлаб кетилган инсонпарварлик ёрдами ходими Сильвия Романога бағишланади.
Эслатиб ўтамиз, Клаудио Маркизио ўтган ой ўзининг футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилган эди.
Фикрлар