Италия терма жамоаси зўр мураббий топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Трансферлар бўйича эксперт Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, жаҳон чемпионатига чиқа олмаган Италия терма жамоасининг янги бош мураббийи Роберто Манчини бўлади.

Италия ОАВлари ҳам бу маълумотни тасдиқламоқда. Манчинининг 2030 йилгача амал қиладиган ва йилига 2 миллион евро маош кўзда тутилган шартнома имзолаши кутилмоқда.

- Унинг терма жамоага қайтиши фақат расмий масала бўлиб қолди. Ростини айтганда, Робертонинг ўзи ҳам бу ҳақда аввал ҳам ишора қилган эди, -  деди Жанлука Ди Марцио.

Роберто Манчини 2018–2023 йилларда Италия терма жамоасини бошқарган ва унинг қўл остида жамоа 2020 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан. Ҳозирда терма жамоа бош мураббийи лавозимида Сильвио Балдини ишлаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!