Италия ва Туркия Евро-2032 мезбонлиги учун ариза топширди

Италия ва Туркия Евро-2032 мезбонлиги учун қўшма қўшма ариза топширишди.

Италия футбол федерацияси (ФИГC) ва Туркия футбол федерацияси (ТФФ) УЕФАдан 2032 йилги Европа чемпионати учун алоҳида таклифларини битта қўшма таклифга бирлаштиришни сўради.

Италия ва Туркия ҳозиргача ариза топшириш учун ягона номзод бўлган. Шунинг учун катта эҳтимол билан бу икки давлат Европа чемпионатига мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2028 мезбонлиги учун бешта ассоциация қўшма ариза топширган: Англия, Шимолий Ирландия, Ирландия, Шотландия ва Уэлс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!