Италияда ирқчиликка қарши курашувчи янги ташкилот пайдо бўлади

Италия ҳукумати спортда ирқий камситилишларни аниқлайдиган ва уларни йўқ қиладиган янги ташкилотни яратмоқда. Бу ҳақда Миллий камситилишга қарши кураш маъмурияти раҳбари Триантафилос Лукарелис айтиб ўтди.

Унга кўра янги ташкилот 2020 йилнинг 21 мартидан, яъни Бутунжаҳон ирқий камситилишга қарши кураш кунидан ўз фаолиятини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Италияда ирқчилик муаммоси жуда кескин тус олган. Айниқса, футбол учрашувлари пайти стадион трибуналаридан ирқчиликка оид турли ҳайқириқлар тез-тез эшитилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!