Италияга борасанми?
“Аякс” тарбияланувчиси Донни ван де Бек “Манчестер Юнайтед”га келганидан бери ишлари ўзи истаганча кетмаяпти.
Истеълодли плеймейкер икки йил муқаддам 39 миллион еврога сотиб олинган эди, бироқ Англия футболига “тиши” ўтмаяпти. Сўнгги йилларда манчестерликларни бошқарган Сульшер ҳам, Рангник ҳам унга имконият бермади.
Хусусан, “Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг Нидерландия футболидан чиққан бўлишига қарамай, ўз ҳамюртига ишонч билдирмаяпти.
Бу вазиятдан “Интер” фойдаланиб қолмоқчи. Италияликлар 25 ёшли футболчини январь ойида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Фикрлар